Ўзбекистонда яна 181 кишида коронавирус аниқланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 83 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 31 март ҳолатига кўра, 181 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.

Жами ҳолатлар сони 83 050 тага етди. Шундан 81 135 нафари соғайган. Айни пайтда 1285 нафар бемор даволанмоқда.


Сўнгги хабарлар