Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда

None
TASHKENT. Кazinform – Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни қонунчилик даражасида тақиқлаш таклиф қилинмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталига асосланиб.

Ўзбекистоннинг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш кўзда тутилган.

«Жамият тараққиётининг замонавий хусусиятлари оила институтини мустаҳкамлаш, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо этмоқда», - дейилади қонун лойиҳасида.

Оила кодексига асосан, ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ва шунга ўхшашлар ён шажара бўйича қариндошлар ҳисобланади.

ФҲДЁ органларининг статистик маълумотлари кўра, 2021 йилнинг иккинчи ярмида республика бўйича жами 1210 та яқин қариндошлар ўртасида никоҳ ҳолатлари қайд қилинган. Қайд этилишича, бундай никоҳларда туғма аномалия, деформация ва хромосома бузулишлари билан болалар кўпаймоқда.





Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар