Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Ўзавтосаноат» АК ва «Волксваген Гроуп Рус» Ўзбекистонда енгил тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда uzavtosanoat.uz сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Лойиҳа Volkswagen концернининг ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланган ҳолда «Ўзавтосаноат» АК маҳаллий корхоналари базасида амалга оширилади.

Келишувга биноан, томонлар 2020 йилда Volkswagen Caddy моделини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ҳамкорлик қилишни бошлашга келишиб олишди. Ушбу модел икки вариантда тақдим этилади: 7 кишилик йўловчилар универсал автоси ва юк ташувчи фургон. Ушбу модел савдо билан шуғулланиш учун ҳам, оилавий фойдаланиш учун ҳам мўлжалланган. Автомобил 110 от кучига эга ҳажми 1,6 литр бензинли двигател билан жиҳозланади. Шаҳар ичида ёқилғи сарфи ҳар 100 км учун 9,3 литрни, магистралда - 100 км учун 6,1 литрни ташкил қилади.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 мингта автомобилни ташкил этиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳа «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида келгусида Волксваген Гроупнинг кенг ассортиментидаги бошқа моделларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқиши режалаштирилган.


Фото: Tradus

Сўнгги хабарлар