+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Ўзбекистонда VIII асрдаги Қуръонни қайта тиклаш ишлари якунланди

13 Июнь 12:38
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда VIII асрдаги Қуръонни қайта тиклаш ишлари якунланди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда қайта тикланган VIII аср охирида ёзилган қадимий Қуръон қўлёзмаси омма назарига тақдим этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси бошқарув раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Telegram саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «Kazinform» мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан табриклади Чет элликларда COVID-19 аниқланса, Ўзбекистонга киритилмайди Ўзбекистонда коронавирус юқтириш бўйича антирекорд ўрнатилмоқда

Изланишларга кўра, Қуръон қадимдан Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида сақланиб келинган. У VIII аср охирида ёзилган ва ислом дунёсидаги энг қадимий қўлёзмалардан биридир.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил этилган лойиҳада Франциядаги машҳур Лувр музейи мутахассислари иштирок этишди.

«Катта Лангар Қуръонининг саҳифалари қайта тикланишидан олдин жуда қуруқ эди. Кўп чанг бор эди. Қайта тиклаш жараёнини ҳар бир саҳифани тозалашдан бошладик. Кучли деформация туфайли китоб ёмон аҳволда эди», - дейди франциялик мутахассис Аксел Дело.

2019 йилда бошланган реконструкция ишлари уч босқичда амалга оширилди. Авваломбор, жараёнлар режаси ишлаб чиқилади. Қуръоннинг ҳолати тасвирланган тавсифнома ёзилиб, фотофиксация қилинди. Қўлёзма саҳифалари алоҳида олинган. Қайта тиклашнинг сўнгги босқичида китоб 15 ой махсус оғирликлар остида ётган. Кейин махсус қутига солинган.

Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, қадимий китоб кўп асрлар давомида бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси Усмонхон Алимовнинг сўзларига кўра, дунёда Катта Лангар Қуръонининг фақат битта нусхаси мавжуд. Китоб 206 саҳифадан иборат бўлиши мумкин. Фақат 97 саҳифа сақланган. Ўзбекистонда қўлёзманинг 17 саҳифаси мавжуд.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив