Ўзбекистонда вазни 2,2 килограммли картошка етиштирилмоқда

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Картошка нафақат тўйимлилиги, балки шифобахшлиги билан ҳам ўзига хос. Унинг таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислоталар, В1, В2, РР, С, D, K, E, A витаминлари, натрий, калий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби элементлар мавжуд, деб хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Самарқанд далаларида етиштирилган картошка ҳосили 50-52 тоннани ташкил қилиб, картошка туганак вазни 2-2,2 килограммгача келмоқда. 2023 йил ҳосили учун 11 гектар майдонда картошканинг «Боғизоғон», «Раноми», «Эволюшин», «Аризона», «Силвана» ва «Лусинда» навлари етиштирилган.

Картошканинг Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия этилган 131 та нави давлат реестрига киритилган, шундан 19 таси маҳаллий илмий тадқиқот институтлари томонидан яратилган.

Сўнгги хабарлар