+7 (701) 759 90 19
USD 426.01 EUR 493.75
RUB 6.05 CNY 66.62
Янгиликлар

Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш 72,5  фоизга камайган

21 Сентябрь 13:55
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш 72,5  фоизга камайган

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 8 ойида мамлакатда қанча трактор ва култиватор ишлаб чиқарилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон Sputnik Light вакцинасидан фойдаланишга тайёр Ўзбекистонда 28,1 % оилалар битта фарзанд билан ажрашишган Ўзбекистон 43 та давлатга қарийб 140 минг тонна узум экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-август ойларида 173 дона трактор ишлаб чиқарилган.

Трактор ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 фоизга камайган.

Ишлаб чиқарилган тракторлар сони (январь-август ойларида):

2019 йил - 983 дона;

2020 йил - 630 дона;

2021 йил - 173 дона.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-август ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида жами 383 дона култиватор ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 фоизга камайган.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив