Ўзбекистонда талабалар сони ярим миллиондан ошди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги талабалар сонини очиқлади, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълум ыилишича, 2020/21-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 571,5 мингтани ташкил этган.

Шундан:

Талаба йигитлар – 311,5 минг нафар;

Талаба қизлар – 260 минг нафар.

Қайд этилишича, мамлакатдаги 127 та олий таълим муассасаларининг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.

Сўнгги хабарлар