Ўзбекистонда тадқиқотчи ёшларга турли ташкилотлар лабораториясидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб академик ҳаракатчанлик дастури жорий этилади. Бу ҳақда мамлакатда Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ЎР Президенти фармонида кўрсатилган, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига таяниб.

Ҳужжатга кўра, 2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улушини 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10 бараварга ошириш; 2025 йилга қадар илм-фанни умумий молиялаштириш ҳажмида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига хусусий сектор томонидан ажратиладиган маблағлар улушини амалдаги 8 фоиздан 20 фоизга, 2030 йилгача эса 30 фоизга етказиш; инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида хорижий етакчи инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармаларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

«Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб «Академик ҳаракатчанлик» дастури жорий қилинсин», - дейилади фармон матнида.

Дастур доирасида илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш, уларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировкаларини ташкил этиш учун Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади; мазкур ёшларга илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги илмий тузилмалардаги замонавий илмий асбоб-ускуналардан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Сўнгги хабарлар