Ўзбекистонда тадбиркорларга солиқни бўлиб тўлаш имкони берилади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Тадбиркорларга умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Бунда:

солиқларни тўлашни кечиктириш мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ой муддатда солиқ органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;

ер участкаси, бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида сотилган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;

солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

Сўнгги хабарлар