Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилади
11 Август 14:32

Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилади

TASHKENT. Kazinform - Вазирлар Маҳкамасининг «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқаролар «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.

Кўкрак нишони ҳар йили 5 июн — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади. Бундай эътироф Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам насиб қилиши мумкин.

«Табиат ҳимоячиси»га базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив