Ўзбекистонда «Таълим ва касб – 2023» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

None
TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкентда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Таълим ва касб – 2023» xалқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Жойларда ташкил этилаётган тадбирларда замонавий методика бўйича таълим бериш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Кўргазмада абитуриентлар ўзлари учун дунёнинг 50 дан ортиқ етакчи университетларида ўқиш, иш қидираётганлар эса халқаро нуфузли компанияларда ишлаш имкониятлари билан танишиб, хорижда ёки мамлакатдаги халқаро ташкилотларда ишлаш бўйича таклифларни олмоқда.

Шунингдек, мазкур кўргазма иш берувчилар ва университет вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, жумладан, Россия, Словакия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг халқаро таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари филиаллари ва иш берувчилар учун ўзаро фикр алмашиш имкониятини яратди.


Сўнгги хабарлар