Ўзбекистонда «Sof expo Samarkand» саноат ярмаркаси бўлиб ўтди

None
Фото: ЎзА
SAMARQAND. Кazinform – Жомбой туманидаги «Sof expo Samarkand» кўргазмалар мажмуасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ва Самарқанд саноатчилари форуми ўтказилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Кўргазмада 300 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 1700 дан кўп маҳсулот ва ёшларнинг стартап лойиҳалари, илмий ишланмалари билан иштирок этди. Кўргазмада туризм, электротехника, автомобилсозлик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати, гилам маҳсулотлари ва бошқа йўналишларда фаолият юритувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Ярмарка давомида шартномалар имзолаш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорлик келишувлари тузиш, 2022 йил якуни бўйича «Энг йирик саноат лойиҳаси», «Маҳаллийлаштириш дастурининг энг фаол корхонаси», «Энг намунали экспортёр» каби номинациялар бўйича тадбиркорлар рағбатлантирилди.

Сўнгги хабарлар