14:15, 29 Ноябр 2022 | GMT +6
Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, шакар ишлаб чиқариш ҳажми, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 % га ошган.
Ўзбекистонда октябрь ойида 52,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилгани таъкидланмоқда.
2022 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 48,6 минг тонна шакар импорт қилган.
Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/2931