Ўзбекистонда сел туфайли яна 900 нафар одам эвакуация қилинди

None
None
TASHKENT-NUR-SULTAN. UzA-Kazinform – Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида сел туфайли 900 нафар одам эвакуация қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига таяниб.

Агентлик хабарига кўра, 2020 йил 13 май куни соат 21:00да кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Олтинсой» сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошган. Мазкур ҳолат натижасида сув тошқини юзага келиши мумкинлиги сабабли вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) куч ва воситалари ёрдамида ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз (яқин қариндошлари уйлари) ҳудудга вақтинча кўчирилган.

Бундан ташқари, шу куни Бойсун туманидаги «Пасурхи» маҳалласига Бойсун тоғ тизмасига сурункали ёмғир ёғиши натижасида «Ойбарак» сойи орқали сел келган.

Шунингдек, туманнинг «Ҳунармандлар» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Авлод» сойи орқали сел келиши оқибатида «Авлод» ҳамда «Сариосиё» қишлоқларини боғлаб турувчи кўприкни сув босганлиги туфайли автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда қутқарувчилар томонидан сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Сел оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.


Фото: ЎзА


Сўнгги хабарлар