Ўзбекистонда сайёҳлар учун Tax Free тизими жорий этилади

None
TASHKENT. Kazinform – 2023 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг бешта аэропортида сайёҳлар учун Tax Free тизими жорий этилади, дея хабар беради Kazinform мухбири ЎР Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

«Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, унга кўра, 2023 йил 1 январдан Ўзбекистон ҳудудида чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қисман қайтариш Tax Free тизими тажриба тариқасида жорий этилади», - дейилади агентлик хабарида.

Қўмита маълумотларига кўра, сайёҳлар Ўзбекистон ҳудудидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганиш халқаро аэропортлари орқали чиқиб кетаётганда товарлар харид қилинган кундан бошлаб уч ой мобайнида аэропорт биносида тизим операторига мурожаат қилиб, ҚҚСни қайтариш учун ариза беришлари мумкин.

Tax Free суммаси чет эл фуқаросининг Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетганлиги мақоми тасдиқланганидан кейин харид амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин қайтарилади.

Tax Free тизимига тегишли товарларни харид қилишнинг умумий суммаси камида 1 миллион сўм (90 доллар) бўлиши керак.

«Эксперимент натижаларига кўра, 2024 йилдан бошлаб барча халқаро аэропортлар ва вокзалларда, шунингдек, Ўзбекистоннинг чегара пунктларида ҚҚС тўловларини қайта ишлаш пунктлари босқичма-босқич жорий этилади», - дейилади Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Фото: shutterstock.com

Муаллиф: Мадибек Джаникбеков


Сўнгги хабарлар