Ўзбекистонда президентликка номзодлар сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform - 20 сентябр куни Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан бошланган сайлов кампанияси даврида президентликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлиш тартиби қуйидагича:

Биринчиси - Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод - Нарзулло Обломуродов;

иккинчиси - Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод - Мақсуда Ворисова;

учинчиси - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Президентлигига Ўзбекистон Либерал -демократик партиясидан номзод - Шавкат Мирзиёев;

тўртинчиси - Ўзбекистон Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод - Aлишер Қодиров;

бешинчиси - Ўзбекистон «Aдолат» социал -демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод - Баҳром Aбдухалимов.

Сайлов кампанияси давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг миллий ва маҳаллий телерадиоканалларида президентликка номзодлар учун бепул эфир вақти, шунингдек, йирик миллий газета ва маҳаллий газеталарда бепул нашр учун жойлар миқдори тасдиқланди. Президентликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари ҳам сайловчилар билан учрашувлар орқали сайловолди ташвиқотини олиб бориш имкониятига эга.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотларини, номзодлар учрашувларини ва бошқа тадбирларни пандемия ҳолатида видеоалоқа шаклида, зарур ҳолларда очиқ майдонда ёки ёпиқ мажмуалар сиғимининг 50 фоизи миқдорида ўтказишни ташкил қилишни таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигига кўра, сайлов куни ва ундан олдинги куни сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Муаллиф: Турсинали Aҳмедов

Сўнгги хабарлар