Ўзбекистонда Президент сайлови: Муддатидан олдин овоз бериш бошланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14 октябрда бошланди. Бу муддат 14-20 октябр кунларига белгиланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сайлов қонунчилигига кўра, сайловнинг асосий кунида бирон сабабга кўра яшаш жойида овоз бера олмайдиган Ўзбекистон фуқаролари муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва уч кун олдин тугайди.

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари учун 49 мамлакатда сайлов участкалари очилган. Қозоғистон ҳудудида Нур-Султан, Алмати ва Ақтаудаги дипломатик ваколатхоналарда сайлов участкалари очилган, шунингдек, барча ҳудудларда кўчма сайлов комиссиялари ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президент сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади. Беш номзод курашмоқда, улар орасида амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар