Ўзбекистонда педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади
Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:
- Урганч давлат педагогика институти;
- Наманган давлат педагогика институти;
- Гулистон давлат педагогика институти;
- Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
- Андижон давлат педагогика институти;
- Бухоро давлат педагогика институти;
- Термиз давлат педагогика институти;
- Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
- Чирчиқ давлат педагогика университети;
- Жиззах давлат педагогика университети.
Маълум қилинишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари «4+2» тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.
Ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини хорижга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.
Айрим ОТМ тегишли йўналишларида сиртқи таълим шаклига қабул умуман амалга оширилмаслиги айтилмоқда.
Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йили қабулидан педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМнинг айрим таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.