Ўзбекистонда педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Президентининг «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:

- Урганч давлат педагогика институти;

- Наманган давлат педагогика институти;

- Гулистон давлат педагогика институти;

- Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;

- Андижон давлат педагогика институти;

- Бухоро давлат педагогика институти;

- Термиз давлат педагогика институти;

- Шаҳрисабз давлат педагогика институти;

- Чирчиқ давлат педагогика университети;

- Жиззах давлат педагогика университети.

Маълум қилинишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари «4+2» тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.

Ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини хорижга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

Айрим ОТМ тегишли йўналишларида сиртқи таълим шаклига қабул умуман амалга оширилмаслиги айтилмоқда.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йили қабулидан педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМнинг айрим таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Сўнгги хабарлар