Ўзбекистонда Парижда ўтказиладиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни комплекс тайёрлаш чоралари кўрилади

None
None
TASHKENT. Kazinform - «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Адлия вазирлигининг huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Қарор билан 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури ҳамда мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Мақсадли кўрсаткичлар қуйидагиларни назарда тутади:

Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт тури бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш, от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритиш;

Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт тури, шу жумладан бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритиш.

2022/2023 ўқув йилидан Олимпия захиралари спортчиларини тайёрлашга ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида аёллар учун қабул квоталари оширилади.

Сўнгги хабарлар