Ўзбекистонда пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтади

27 Ноябрь, 13:25
Ўзбекистонда пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари маълум қилинди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:

пахтани қуритиш;

пахтани тозалаш;

пахтани юклаш, тушириш;

пахтани пневмотранспортга ортиш;

қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.

Ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер ҳўжаликларидаги ишлар:

тут уруғи тайёрлаш;

тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;

тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;

тут ипак қуртини парваришлаш;

тирик ва қуруқ пиллани саралаш;

тирик пиллани қуритиш;

пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;

пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);

уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;

тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;

тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;

ут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;

тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар