Валюталар курси:
    usd/kzt 426.32 eur/kzt 496.24

    rub/kzt 6.04 cny/kzt 66.74
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: °С

Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ва маросимларни ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

21 Сентябрь 08:21

TASHKENT. Kazinform - Карантин талабларини юмшатиш орқали аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун қулай шарт -шароитлар яратиш масаласи Ўзбекистондаги Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Хусусан, тегишли органларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 20 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистонда маданий -кўнгилочар тадбирлар (театр, кино, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонларда ва ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.

Шунингдек, тўй ва оилавий маросимларга қўйилган чекловлар юмшатилди. 20 сентябрдан бошлаб ресторанларда оилавий тантаналар ва тўйларни 100 та кишидан кўп бўлмаган меҳмонлар иштирокида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Республика махсус комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 сентябрдан фақат масжидларнинг очиқ жойларида жума намози ва бошқа намозларни ўқишдаги чекловни олиб ташлаш ҳақидаги таклифи кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Муаллиф: Турсунали Аҳмедов


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар