Ўзбекистонда олий маълумотли шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул қилмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform - Тошкент Юридик университети ҳузуридаги Юридик кадларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Адлия вазирлигининг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, мазкур курсларда ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 31 октябрь кунига қадар centerqabul.tsul.uz сайти орқали фақат электрон равишда қабул қилинади.

Курслар қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида) ташкил этиб, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

Сўнгги хабарлар