Ўзбекистонда ОАВ вакиллари «Абай» медали билан тақдирландилар

None
None
TASHKENT. Kazinform – Тошкентда Қозоғистоннинг буюк арбоби Абай Қўнанбоев таввалудининг 175 йиллигига бағишланган «Абай» медали билан Ўзбекистон ОАВ вакиллари тақдирланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Бу йил буюк қозоқ шоири Абай Қўнанбоев таввалудининг 175 йиллиги халқаро даражада нишонланмоқда. Қозоғистон мустақиллиги куни арафасида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Бош биносида тадбир бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва муносабатларни кенг ёритган ва биродар давлатларнинг янада яқинлашишига ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ ижодкорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Абай Қўнанбоев 175 йиллигига бағишланган «Абай» медали билан тақдирландилар.



Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатыбалды ўзбек ва қозоқ халқларининг бирлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган ОАВ вакилларига медалларни топширди ва ташаккурнома билан табриклади.

Сўнгги хабарлар