Ўзбекистонда навбатдаги халқаро анжуман бошланди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Марказий Осиё халқаро институтида Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган «Ҳайдар Алиевнинг Ўзбекистон – Озарбайжон ҳамкорлигини ривожлантиришдаги роли» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Тадбирда икки давлат парламентлари аъзолари, дипломатик ва илмий доира вакиллари, «Ўзбекистон-Озарбайжон» дўстлик жамияти, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, икки мамлакат нуфузли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этяпти.

Ушбу конференциядан кўзланган мақсад озарбайжон халқининг уммумиллий етакчиси Ҳайдар Aлиев фаолияти билан боғлиқ муҳим тарихий воқеаларни чуқур ўрганиш, ушбу давлат арбобининг Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатни шакллантириш ва мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида фикр алмашишдан иборат.

Сўнгги хабарлар