Ўзбекистонда магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Шу йил 15 августда тақдиқланган ҳукумат қарори билан магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Kazinform ЎР ССВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Низомга кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қопланади.

Бунинг учун давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган талаба хотин-қизлар (талабгорлар) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан (табақалаштирилган тўлов-контракт тўловлари бундан мустасно) ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябргача ариза билан мурожаат этади.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.

2022 йилда умумлаштирилган талабгорлар рўйхати 5 иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (2023 йилдан ОТМнинг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга) юборилади.

Талабгорларга тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15 октябрига қадар тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи қабул қилинади.

Маълумот учун, ушбу тартиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 11 та олий таълим муассасаси учун ҳам амал қилади.


Фото: ЎР ССВ

Сўнгги хабарлар