Ўзбекистонда Маданият вазирлиги ходимлари эндиликда дўппи кийиб юришади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Маданият вазирлиги ходимлари дўппи кийиб юриш ташаббусини кўтариб чиққан. Бу ҳақда вазир Озодбек Назарбеков Telegram саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирнинг айтишича, эндиликда Маданият вазирлиги ходимлари одатдаги иш кунида ўзбек миллий бош кийими саналган дўппи кийиб юришади.

«Дўппи, беқасам тўн, шойи белбоғ каби халқимизнинг миллий либослари бугунги кунда ҳам ўз қадрини, баҳосини йўқотмаган. Ана шу қадриятларга садоқат билан қараб, миллий анъаналарни тарғиб этиш учун янги ташаббусни бошладик», - дейилади хабарда.

Озодбек Назарбековнинг айтишича, Маданият вазирлиги ушбу ташаббус орқали миллий анъаналарни тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилган.


Сўнгги хабарлар