Ўзбекистонда Қурбон ҳайитини оила даврасида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини карантин чораларига риоя қилган ҳолда Қурбон ҳайитини оиласи билан уйда нишонлашга чақирди. Тегишли фармонни кеча Президент имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ҳокимияти идоралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, шунингдек жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитини бизнинг халқимизнинг миллий ва диний анъналарига мос равишда ва карантин чораларига риоя этган ҳолда оила даврасида ўтказишнинг устуворлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб борилсин», - дейилади қарорда.

Қарордада, шунингдек, дам олиш кунларини 17 июл, шанбадан 21 июл - чоршанба ва 24июл, шанбадан 22 июл - пайшанба кунларига кўчириш кўзда тутилган. Шундай қилиб, ўзбекистонликлар 20-22 июл кунлари Қурбон ҳайитида кетма-кет уч кун дам олишади.

Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазиятнинг оғирлашиши муносабати билан 28 июндан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилган. Коронавирус билан касалланганлар сонининг кескин кўпайиши туфайли мамлакат пойтахти ва ҳудудларида қўшимча Covid-марказлари очилмоқда.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар