Ўзбекистонда қуёш панеллари сони ортиб бормоқда

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Навоий вилояти божхона бошқармаси ва «Зарафшон» ташқи иқтисодий фаолият божхона постини доимий электр энергияси билан таъминлаш мақсадида умумий ҳисобда қуввати 40 кВт/соат бўлган қуёш панеллари ўрнатилди, дея хабар беради UzA агентлиги.

Жумладан, бошқарма маъмурий биносига қуввати 30 кВт/соат қуёш панели ва 200 литр қуёш сув иситиш қозони, «Зарафшон» ТИФ постига қуввати 10 кВт/соат қуёш панели ва 200 литр қуёш сув иситиш қозони ўрнатилган.

Бошқарма Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур қуёш панелларидан бир йилда ўртача 64 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар