Ўзбекистонда қозоқ миллий-маданий марказининг 30 йиллиги нишонланмоқда

Фото: None
ТASHKENT. Кazinform - Тошкентда Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон қозоқлари: иқтисодиёт, илм-фан ва маданиятга қўшган ҳиссаси» мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов ўзининг табрик сўзида Ўзбекистон қозоқлари нафақат иқтисодий, илмий ва маданий ҳаётда, балки ижтимоий соҳада ҳам муносиб ўрин тутаётгани ва республиканинг сиёсий фаолияти, бу орқали мамлакатнинг иқтисодий ва маънавий қудратини оширишга ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

– Муболағасиз айтмоқчиманки, қозоқ маданий маркази ўзига хос ўрин тутади. Ўзбекистондаги қозоқ, қирғиз, тожик каби халқларга диаспора атамаси қўлланилмайди, чунки биз бу ерда азалдан бирга яшаймиз. Биз мана шу унумдор заминнинг туб аҳолисимиз. Фарзандларимизга, авлодларимизга ана шундай муносабатни ўргатишимиз керак», - деди Рустамбек Қурбонов.

Миллий маданий марказ 30 йил аввал ташкил этилгани, ҳозирда мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида Миллий маданий марказнинг филиаллари фаолият юритаётгани ҳақида маълумот берди. Айни пайтда Ўзбекистонда 800 мингдан ортиқ қозоқлар истиқомат қилади, 370 та қозоқ тилида таълим олиб бориладиган мактаблар мавжуд, етти факультетда ушбу мактаблар учун ўқитувчилар тайёрланади. Унга кўра, қозоқ мактаблари битирувчилари учун ўтган йилдан буён олий ўқув муассасаларига киришда қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида улар учун қозоқ тилидан кириш тестлари тайёрланмоқда.


«Ватандошлар» жамғармаси президенти Абзал Сапарбекули Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг умумий фаровонлигига икки халқнинг ўзаро ҳиссаси катта эканини алоҳида таъкидлади.

«Тарих шуни кўрсатадики, бундан тўрт-беш аср аввал қардош туркий халқларимиз Евроосиё ҳудудида мавжуд бўлган давлатларнинг ривожига улкан ҳисса қўшган. Энди биз ўзига хос маданияти, турмуш тарзи ва анъаналарига эга бўлган алоҳида давлатлармиз. Улар орасида қўшни бўлган Қозоғистон ва Ўзбекистон халқлари энг яқин ҳисобланади. Биз тарихий илдизларимизни унутмаслигимиз ва уларни келажак авлодларга етказишимиз керак», — деди Абзал Сапарбекули.

Тадбирда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув муассасалари олимлари таниқли инсонлар, миллий зиёлиларнинг икки мамлакат илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини муҳокама қилдилар.


– Маданий-гуманитар йўналишда миллий маданият марказлари гўёки мамлакатларимизни бирлаштирувчи олтин кўприкдир, чунки икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган барча тадбирлар улар орқали ўтган. Халқларимиз ўртасидаги дўстона ришталар, маданиятлар, тил, дин ва анъаналар муштараклиги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади, – дейди «Ватандошлар» жамғармаси маслаҳатчиси, тарих фанлари доктори Қалибек Қобландин.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар