Ўзбекистонда қозоқ маданият ва бизнес уйлари очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева ватандошларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш масаласи давлат дастурларига киритилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ватандошларимизни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш масаласи йилдан-йилга ҳал қилинмоқда. Энди улар мамлакатда амалга ошириладиган давлат дастурларига киритилади. Фуқароликка эга бўлишни истаган ватандошларимиз учун «Ватандошларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш маркази» ташкил этилган, ўтган йили 5000га яқин мурожаат келиб тушди. Ўз навбатида, «Отандастар» жамғармаси билан биргаликда қозоқлар яшайдиган хорижий мамлакатларда қозоқ маданият ва бизнес уйлари очилади. Бу, авваламбор, Хитой, Россия, Мўғулистон, Ўзбекистон, Германия ва Туркия каби мамлакатларга тегишли», - деди у.

Шунингдек, Аида Балаева, тилларни ўқитиш масаласига ҳам тўхталиб, 12 мамлакатнинг 23 шаҳрида 31 та қозоқ онлайн синфлари очилганлигини ва бу йил ушбу мамлакатларда 2,5 мингдан ортиқ бола ўз она тилида таълим олишини таъкидлади.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар