Ўзбекистонда Қозоғистоннинг «UStudy» тест тизими жорий этилиши мумкин

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистондаги тест тизимини такомиллаштириш учун Қозоғистонда 2013 йили ташкил этилган «UStudy» тест тизими жорий этилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform ЎзАга асосланиб.

Ўзбек оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, 25 март куни Вазирлик Қозоғистондаги «UStudy» тест маркази вакиллари билан Ўзбекистонда тест жараёнининг шаффофлигини таъминлаш ва таълим сифатини ошириш учун учрашув ўтказганлигини хабар қилди.

Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат таълим тизимининг архитектураси, бу соҳада эришилган ютуқлар ва муаммолар тўғрисида фикр алмашдилар. Бундан ташқари, Қозоғистон делегацияси «UStudy» тест маркази фаолияти, улар жорий этган инновацион қурилмалар ва уларнинг имкониятларини намойиш этди.

«Ҳозирги кунда Қозоғистонда 56 та ҳудудий марказга эга бўлган «UStudy» тест маркази вакиллари, Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш, инновацион ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш учун Ўзбекистонда «UStudy» тест марказларини очишда ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилди», - деб хабар беради ЎзА.


Сўнгги хабарлар