Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Бугун - 1 апрелдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш бошланди. Шу мақсадда республика бўйлаб 3138 та эмлаш пунктлари ва 862 та фаол тиббий гуруҳлар тайёрланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга асосланиб.

Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган.

Биринчи навбатда, 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳам биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган.

Бунинг учун мамлакат бўйлаб 3 минг 138 та эмлаш пункти ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригада шай ҳолатга келтирилди. Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситаси келтирилди.

Сўнгги хабарлар