Ўзбекистонда коронавирусга қарши хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқарила бошлади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Чоршанба куни эрталаб 1 миллион 219 минг 510 дозадаги иккинчи партия эмлаш пунктларида кейинги тарқатиш учун Санитария -эпидемиология осойишталиги ва соғлиқни сақлаш хизмати вакилларига топширилди. Маҳаллий хитой-ўзбек вакцинасининг биринчи партияси сентябр ойи охирида фармацевтика компанияси Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган «,-дейилади вазирлик хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда вакциналарнинг умумий заҳираси 29,8 миллион дозага етган, шундан 22,9 миллион дозаси ишлатилган. 5,3 миллион фуқаро эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган. Эмлаш бешта дори воситасида амалга оширилади: AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Спутник-V», Moderna ва Pfizer. 3 августда республикада меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қонун қабул қилинди. 29 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ихтиёрий равишда 12 ёшдан ошган болаларга коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмлашга рухсат берди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар