Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 557 одам оғир аҳволда – ССВ

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун яна 149 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 21 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 149 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.

Жами ҳолатлар сони 51 789 тага етди.

Шундан 47 932 нафари (93 фоиз) соғайган.

Айни пайтда 3 422 нафар бемор даволанмоқда.

Вазирлик хабарига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинган 557 бемор оғир аҳволда, 245 одам эса ўта оғир аҳволда.


Сўнгги хабарлар