Ўзбекистонда коронавирус юқтириш сони пасаймоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда кетма-кет иккинчи кун касалланишлар сони пасайди. Кеча 1120 нафардан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 24 январ ҳолатига кўра, 1123 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 216 186 тага етди. Шундан 1278 нафари соғайган. Жами соғайганлар сони 205 495 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди.

Сўнгги хабарлар