13:09, 17 Ноябр 2020 | GMT +6
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 70 мингдан ошди – ССВ
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун 201 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 16 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 201 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 70 444 тага етди. Шундан 67 734 нафари соғайган. Айни пайтда 2 112 нафар бемор даволанмоқда.