Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 25 минг кишидан ошди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 25 минг кишидан ошди. Бу ҳақда ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

2 август соат 10:00 (Нур-Султан вақти билан 11:00) ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 257 кишига кўпайди. Мамлакатда ушбу инфекция билан касалланганлар жами сони 25 040 нафарни ташкил этмоқда.

Шундан 15 299 нафар бемор (61 фоиз) соғайиб чиққан. ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобига кўра, мамлакатда коронавирусдан 149 киши вафот этган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 9 592 нафар бемор даволанмоқда. Шундан 592 нафарининг аҳволи оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Сўнгги хабарлар