Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар орасида аёллар кўпроқ - ССВ

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганиш ҳолатлари сони 504 нафарга етган, деб хабар беради Kazinform.

«Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 504 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир», - дейилган хабарда.

Вазирлик хабарига кўра, мамлакатда энг кўп – 194 та ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Шунингдек, Бухоро (84), Фарғона (70), Андижон (61) ва Наманган (51) вилоятларида касалланганлар сони нисбатан кўплигича қолмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 16, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6, Навоий вилоятида 2, Самарқанд вилоятида 1, Жиззах вилоятида 1 нафардан бемор даволанмоқда.

30 нафар бемор бутунлай соғайиб чиққан.

Сўнгги хабарлар