Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 6 кишига етди

None
None
TASHKENT. UzA - Kazinform – Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6 нафарга етди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига ҳавола қилиб.

15 март куни ЎР Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик . Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган эди. Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05:15да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиа компаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Сўнгги хабарлар