Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 мингга яқинлашди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 44 мингга яқинлашди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 7 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 112 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 43 775 тага етди.

Шундан 41 277 нафари (94 фоиз) соғайган.

Айни пайтда 2 148 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 375 нафарининг аҳволи оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сўнгги хабарлар