Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони ошиб бормоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform - Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони ошиб бормоқда, деб хабар берди Kazinform мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-канали матбуот хизмати бугун маҳаллий вақт билан соат 10:00га қадар (Нур-Султан вақти билан 11:00) 139 киши вирус юқтирганлигини маълум қилди. Беморларнинг умумий сони 44 557 кишига етди.

Уларнинг 41 минг 898 таси соғайиб чиқди. Айни пайтда мамлакатда 2297 киши даволанмоқда, улардан 402 нафари оғир аҳволда, 226 нафари ўта оғир аҳволда.

Вазирлик матбуот хизматининг маълумотларига кўра, кеча Ўзбекистонда 443 киши ушбу вирусни юқтирган. Уларнинг 132 нафари соат 10:00гача рўйхатдан ўтказилган. 7 сентябр куни жами 312 та ҳолат қайд этилган бўлиб, шулардан 112 таси эрталаб соат 10гача қайд этилди.

Сўнгги хабарлар