Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият яна жиддийлашди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони сўнгги кунларда кескин ошиб боряпти, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 11 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 248 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Ўтган куни мамлакатда 749 та ҳолат қайд этилган. Жами ҳолатлар сони 45 927 тага етди.

Шундан 42 555 нафари (93 фоиз) соғайган.

Айни пайтда 2 997 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 439 нафарининг аҳволи оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият яхшилангани ҳақида хабар бергандик.



Сўнгги хабарлар