Ўзбекистонда Конституцияга оид махсус портал ишга тушди

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда республика асосий қонунини такомиллаштириш бўйича конституциявий комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар шакллантириш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Асосий қонунда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда «Инсон – жамият – давлат», «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат», «Инсон манфаатлари – иқтисодий ислоҳотларнинг бош мезони», «Жамият ташаббускори» каби тамойиллар ўз ифодасини топиши зарурлиги та’кидланди.

Конституциявий комиссия фаолиятига кенг жамоатчиликни жалб этиш, бу жараёнда аҳолининг барча қатламлари иштирокини таъминлаш, фуқаролардан таклифлар шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» бош ғояси асосида фаолият юритувчи махсус ахборот платформасида маълумотлар берилди.

«Бу менинг Конституциям» махсус портали ёрдамида Ўзбекистон фуқаролари Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклифларини электрон мурожаат шаклида юборишлари мумкин.

Бу мамлакат фуқароларининг конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда иштирок этиши, конституциявий комиссия фаолияти тўғрисида тезкор ва ишончли маълумотларни олиш, шунингдек, нашрлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган масалалар бўйича экспертлар ва мутахассисларнинг позициялари билан танишиш имкониятларини кенгайтиради.

17 май куни Ўзбекистоннинг етакчи сиёсий партиялари қўшма йиғилишда мамлакат Конституциясини такомиллаштириш жараёнини бошлашга келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар