Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритадиган янги телеканал очилади
9 Август 14:45

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритадиган янги телеканал очилади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритадиган «Агро ТВ» деб номланган янги инновацион телеканал ташкил этилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

«Агро ТВ» телеканалининг асосий мақсади – мамлакат қишлоқ хўжалиги секторини янги ва замонавий ракурсларда очиб бериш.

Телеканал медиа технологияларнинг замонавий усуллари ва тенденцияларидан фойдаланилган ҳолда маҳаллий томошабин ҳамда хорижий инвесторларни гўшт ва сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот, пахта, буғдой ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан таништириб бориши таъкидланмоқда.

Бундан ташқари, аудиторияни жаҳон ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилиш, томошабинга бу соҳадаги халқаро тажриба, инновациялар, ноу-хао, шунингдек, етакчи маҳаллий ва хорижий экспертларнинг фикрлари билан танишиш имкониятини беради.

«Агро ТВ» телеканали ўзбек, рус ва инглиз тилларида эфирга узатилади. Телеканал қамрови Ўзбекистоннинг барча вилоятларини ўз ичига олади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив