Ўзбекистонда қидирилаётган жиноятчи Алмати вилоятида қўлга олинди

None
None
TALDYQORǴAN. Kazinform - Алмати вилоятида Ўзбекистонда қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди, деб хабар бермоқда Polisia.kz.

26 январ куни Жамбил тумани полициячилари 2020 йил декабр ойида ҳайвонларни ўғирлаб 3 йил 6 ойга судланган 52 ёшли ҚР фуқаросини проба назоратига қўяётганда, унга нисбатан 2014 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ЎР Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида назарда тутилган «Қорамол ўғирлаш» жиноятини содир этганлиги учун халқаро қидирувга берилганлигини аниқлади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қидирилаётган шахснинг жойлашган жойи тўғрисида қўшни давлатга хабарнома юборилди.

Сўнгги хабарлар