+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Ўзбекистонда қайси ёшдагилар коронавирусни энг кўп юқтирмоқда

18 Октябрь 21:00
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда қайси ёшдагилар коронавирусни энг кўп юқтирмоқда

TASNKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус билан касалланаётган аҳолининг ёш бўйича таҳлили эълон қилинди. Бу ҳақда ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Хитойлик мутахассислар коронавируснинг янги штаммидан ваҳима қилмасликка чақирмоқда Коронавируснинг хавфли деб топилган янги штамми «Омикрон» деб номланди Коронавируснинг янги штамми: Қайси давлатлар Жанубий Африка Республикаси билан ҳаво қатновини чеклади

Қайд этилишича, Ўзбекистонда рўйхатга олинган коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлили сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида қуйидаги кўринишга эга:

14 ёшгача бўлган болалар — ўртача 16 фоиз;

15–19 ёшдагилар — 6 фоиз;

20–29 ёшдагилар — 14 фоиз;

30–39 ёшдагилар — 19 фоиз;

40–49 ёшдагилар — 13 фоиз;

50–59 ёшдагилар — 12 фоиз;

60 ёш ва ундан катталар — 20 фоиз.

Маълумот ўрнида, айни пайтда Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида 333 нафар оғир, 224 нафар ўта оғир бемор даволанмоқда. Бу муассасалардаги жами беморларнинг 172 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 117 нафари эса ҳомиладор аёллар ҳисобланади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив