+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Ўзбекистонда қардош халқлар шоирлари хиёбони ташкил қилинди

20 Июнь 12:28
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда қардош халқлар шоирлари хиёбони ташкил қилинди

NUKUS. Kazinform – Қорақалпоғистоннинг (Ўзбекистон) Мўйноқ шаҳрида қардош халқлар шоирлари хиёбони ташкил қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
ЮНЕСКО Ўзбекистонда маданий меросни тиклаш муддатини узайтирди Бухорода ХVI асрда қурилган мадраса деворлари қулаб тушди Ўзбекистон Президентлик сайловида иштирок этадиган илк номзод маълум бўлди

Мўйноқ тумани марказида Бош прокуратура ташаббуси билан «Шоирлар хиёбони» ташкил қилинди. Мазкур хиёбонда классик шоирлар – Алишер Навоий, Ажиниёз, Бердах, Кунхўжа, шунингдек, қозоқ, туркман, рус классик шоирлари – Абай, Махтумқули ва Пушкиннинг бюстлари ўрнатилди. Ҳар бир бюст ёнида ушбу шоирнинг таниқли асаридан парча қўйилди.

«Шоирлар хиёбони» ёшларнинг маънавий ва маданий савиясини оширишда, қўшни халқларнинг ҳам шоирларининг ҳаёти ва ижоди билан танишиш орқали китобхонликка қизиқишини оширувчи ноёб мажмуага айланди. Мазкур хиёбонда ҳар хил маданий тадбирлар ва турли санъат кўргазмалари ўтказилиши мумкин.

Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив