Ўзбекистонда қанча санатория-курорт муассасалари бор
15:30, 12 Октябрь 2021
TASNKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатда қанча санатория-курорт муассасалари мавждудлигини очиқлади, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган санатория-курорт муассасалари сони 217 тани ташкил этганлигини маълум қилди.
Айтилишича, ҳудудлар кесимида фаолият юритган санатория-курорт муассасалари сони:
Тошкент вилоятида – 40 та;
Фарғона вилоятида – 39 та;
Самарқанд вилоятида – 25 та;
Қашқадарё вилоятида – 21 та;
Наманган вилоятида – 20 та;
Тошкент шаҳрида – 15 та;
Андижон вилоятида – 11 та;
Жиззах вилоятида – 10 та;
Сурхондарё вилоятида – 8 та;
Қорақалпоғистон Р. – 8 та;
Навоий вилоятида – 7 та;
Хоразм вилоятида – 6 та;
Бухоро вилоятида – 4 та;
Сирдарё вилоятида – 2 та.