Ўзбекистонда қанча паррандалар бор

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудида қанча парранда боқилаётганлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республикада 83,5 млн. бош паррандалар мавжуд. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 104,9 фоизга ошган.

2021 йил январь-июнь ҳолатига кўра, жами паррандаларнинг 11,4 фоизи фермер хўжаликлари , 60,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ва 28,0 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида паррандалар бош сони:

Қорақалпоғистон Р. - 4,7 млн. бош

Андижон - 8,2 млн. бош;

Бухоро - 5,3 млн. бош;

Жиззах - 3,2 млн. бош;

Қашқадарё - 5,8 млн. бош;

Навоий - 3,1 млн. бош;

Наманган - 5,3 млн. бош;

Самарқанд - 10,6 млн. бош;

Сурхондарё - 4,6 млн. бош;

Сирдарё - 2,1 млн. бош;

Тошкент - 15,6 млн. бош;

Фарғона - 8,8 млн. бош;

Хоразм - 6,2 млн. бош.

Сўнгги хабарлар